Маънавий ишлар

Эпидемиология кафедрасида ўтказилган йиғилиш баёни.                     Баённома  № 1

       5-сентябрь  2018 йил.                                                               Тошкент ш. 

Қатнашдилар:

Кафедра мудири: т.ф.д.  Mатназарова Г.С., проф. О.М. Миртазаев,  доц М.Ф. Абдукаххарова, катта ўқитувчилар: Б.Ю,Тошбоев, П.Н.Файзибоев, Н.С.Саидқосимова, А.Ю.Мустанов, ассистентлар: Ш.М.Расулов, Н.У.Неъматова, М.А. Кенжаева.        

Кун тартиби:  1.  Мустақиллик дарси

«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!»

Кафедра катта ўқитувчиси Б.Ю.Тошбоев  маънавият ва маърифат соати машғулотида қатнашиб, у ердаги берилган маълумотлар билан кафедрага келгач барча ходимларни хабардор қилиб ўтди ва биринчи дарсимиз мустақиллик дарсидан бошланиши керак эканлиги юзасидан барчани огохлантирди. Кафедра мудири Матназарова Г.С. сўзга чиқиб бу масалага жиддий ёндошиш мухимлиги ва 5 сентябрь куни кимларга дарс ўтишга гурухлар қўйилган бўлса дарсни мустақиллик дарсини ўтиб беришдан бошлашлари лозимлигини уқтириб ўтдилар…

Жонажон  ватанимиз  – Ўзбекистонимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш  жараёнлари амалга оширилаётган бугунги кунда биз учун  бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг  қадр-қиммати  ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Эркин ва фаровон ҳаётимизни,  буюк келажагимизни  фақат мустақиллик  асосида қуришимиз, одамларимиз,  эл-юртимизни  фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин. Фақат мустақиллик  бугунги ва келгуси авлодлар  мисли кўрилмаган имкоониятларни очиб беради.  Шу маънода, мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий санани ва воқеа-ҳодисларни моҳиятини чуқур англаш ва  қадрлаш,  ҳар томонлама  муносиб  нишонлаш ижтимоий- сиёсий  ва маънавий ҳаётимизда  алоҳида муҳим ўрин тутади.

Дарслар бошланган куни кафедрага 5курс тиб.проф.  ва тиббий -педагогика факультетларининг  501-гурух талабалари келишди. Мустақиллик дарси бўйича қуйидагилар уларнинг эътиборига ҳавола қилинди ва қизиқтирган саволлари юзасидан тушунчалар берилди.

Биз бугун халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган, истиқлол йилларида босиб ўтган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга оламиз.
Албатта, ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тарихий хизматлари беқиёс бўлганини бугун барчамиз, бутун халқимиз такроран эсга олишимиз табиийдир.
Бугун барчамиз бир фикрда якдилмиз: Биринчи Президентимизнинг Ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари, сўнмас хотираси халқимиз қалбида абадий яшайди. 

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади.

«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ўқтирилди.

Мазкур дастур 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан уйғун ҳолда  ташкилаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган 15 та қонун 700 тадан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилди.     «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида: 2633 та инвестиция лойиҳа амалга оширилди, 17599 та янги иш ўрни ташкил этилди , Тижорат банклари томонидан 2,5 триллион сўм кредитлар ажратилди, Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари аҳолининг бошқа ночор қатламларидан 6955 нафари санаторийларда бепул соғломлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси жаҳон ҳамжамияти эътирофида

БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси Стефан Приснер -шуни ишонч билан таъкидламоқчиманки, БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ агентликларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари бундан кейин ҳам мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга, шу жумладан, Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга кўмаклашишга тайёр.                                            ЮНЕСКО Ҳаракатлар стратегиясини тушунтириш ва тарғиб қилишда оммавий   ахборот воситаларининг фаол роль ўйнашини қайд этади

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинишини алоҳида эътироф этади                             БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута яқинда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг мамлакатни ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан жадал ривожлантиришга бўлган интилишининг яққол ифодасидир. Бу асосий мақсад сари, яъни 2030 йилда аҳоли жон бошига даромади юқори бўлган давлатлар қаторидан жой олиш йўлидаги муҳим қадамдир дея эътироф этади

Маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлган лойиҳалар ҳақида гапирганда, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом академияси каби илмий-маърифий муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш ишлари бошланганини алоҳида қайд этиш зарур.

Шулар қаторида буюк алломаларимизнинг ёдгорлик мажмуалари қошида ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқшунослиги, тасаввуф, калом ва ақида илми каби диний-маърифий йўналишларни ўрганиш бўйича махсус мактаблар ташкил этилди

2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси тақдим этилди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юртимиз жамоатчилиги томонидан мамлакатимизнинг демократик ривожланиши сари дадил қадам, деб эътироф этилмоқда. Мурожаатномада ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар, топшириқлар, Конституциямизда белгиланган тамойиллардан келиб чиққан. Мурожжатномада Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури бўйича Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Президент мурожатномада фактларни аниқ ва конкрет, қатъий ва адолатли  баён қилди. Бугунги кунга қадар ҳамма қабул қилган статистик рақамлар қайта кўриб чиқилди ва уларга янгича ёндошув қабул қилинди.

Юртбошимиз  миллий масалалар ҳақида мулоҳаза ва глобал масалалар ҳақида мушоҳада юритди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.

Президентимиз ўз  нутқида Ўзбекистондаги ислоҳатлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик  ва экология  алоғида таъкидлаб утди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркдаги нутқи хорижда Ўзбекистон ҳақида шаклланган эски қолипдаги тушунчаларни (стереотипларни) тубдан ўзгартириб юборди. Ўз навбатида, дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга ишончи бир неча карра ошди. Моҳиятан, бу мухтасар ва мазмунли нутқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида мустаҳкамланган тинчлик ва хавфсизликни, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлашни, умуминсоний қадриятлар, халқаро ҳамкорлик субъектларининг ўзаро муносабатларига доир тамойилларига тўлиқ ва сўзсиз содиқ бўлган давлатнинг, шиддат билан ривожланаётган янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини намойиш этди.

Раис: т.ф.д.                                                                        Матназарова Г.С.

Маъсул: катта ўқитувчи                                             Тошбоев Б.Ю.