Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди

Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланди.

2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун қишки таътил муддати ўзгартирилди.

Бу ҳақда тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга кетадиган талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил пайтида доимий яшаш жойларига бориб-келишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 16 декабридан 22 декабрь кунига қадар ҳамда 2020 йилнинг 1 январидан
6 январига қадар 50 % чегирма асосида йўл чипталари сотувини йўлга қўйилади.

Талабалар ва ўқувчилар бугундан имтиёзли йил чипталарини харид қилишлари мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.