Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика факультети 8-ТТЖда Эпидемиология кафедраси томонидан “СПИД ни эпидемиологияси ва унинг профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилди

   “СПИД ни эпидемиологияси ва унинг профилактикаси”

           Эпидемиология кафедраси мудири Матназарова Г.С. сўзга чиқиб йиғилганларга Бугунги тадбирни ўтказишдан мақсад нимада эканлиги, хозирги кунда СПИДнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш чора тадбирлари ҳақида суз йуритди. Шундан сўнг сўз навбатини деканимиз Ф.И.Саломовага бердилар. Бугунги ташриф хамда тайёрлаб келинган маълумот ва материаллар учун факультет декани кафедра ходимларига ўз миннаддорчилигини билдирдилар. Ўз навбатида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.А.Раззақов хам бугунги тадбир учун самимий тилакларини билдирдилар.

Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига ўтилди. Даволаш факультети 5-курс талабалари Хамраева Умида ва Рахманова Нилуфарлар СПИД ни эпидемиологияси ва унинг профилактикаси. Мамлакатимизда хотин-қизларимизга қаратилган эътиборнинг нақадар катталиги, уларни турли нохуш холатлардан асраш учун олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва ғамхўрликлар хақида гапириб ўтдилар. Шундай эзгу ишлардан бири бу хозирда эмлаш календарига янги ВПЧ вакцинаси, яъни бачадон бўйни ракига қарши вакцина киритилганлиги, бу эмалш асосан 9ёшли қизларимиздан бошланиши хамда уларнинг кейинчалик бундай ёмон касалликлардан холи бўлишликлари мумкинлиги хақида йиғилганларга сўзлаб бердилар.

Талабалар томонидан тайёрланган сахна кўриниши йиғилганларда катта таъсурот қолдирди. Бунда талабаларимиз эмлашга қаршилик қилиш учун келган оналарга қандай қилиб тушунтириш ишлари олиб борилиши, натижада уларнинг салбий қарашлари ўрнини ижобий муносабат эгаллаши. Бунинг учун албатта тўғри тушунтириш ишлари олиб борилиши кераклиги уқдириб ўтилди.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар. Тадбир жуда қизиқарли ўтди.

 

 

Раис: т.ф.д.                          Матназарова Г.С.

Маъсул: кат.ўқит.                     Б.Ю.Тошбоев.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.