“Одам папиломаси вируси чақирадиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари”
Эпидемиология кафедраси мудири Матназарова Г.С. сўзга чиқиб йиғилганларга Бугунги тадбирни ўтказишдан мақсад нимада эканлиги, хозирги кунда ВПЧ вакцинациясига қарши чиқаётган баъзи инсонлар туфайли одамлар орасида нотўғри тушунчалар пайдо бўлаётганлиги борасида қисқача гапириб ўтдилар. Шундан сўнг сўз навбатини деканимиз Ф.И.Саломовага бердилар. Бугунги ташриф хамда тайёрлаб келинган маълумот ва материаллар учун факультет декани кафедра ходимларига ўз миннаддорчилигини билдирдилар. Ўз навбатида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.А.Раззақов хам бугунги тадбир учун самимий тилакларини билдирдилар.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига ўтилди. Даволаш факультети 5-курс талабалари Хамраева Умида ва Рахманова Нилуфарлар Одам папиломаси вируси ва улардан қандай сақланиш йўллари хақида доклад қилдилар. Мамлакатимизда хотин-қизларимизга қаратилган эътиборнинг нақадар катталиги, уларни турли нохуш холатлардан асраш учун олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва ғамхўрликлар хақида гапириб ўтдилар. Шундай эзгу ишлардан бири бу хозирда эмлаш календарига янги ВПЧ вакцинаси, яъни бачадон бўйни ракига қарши вакцина киритилганлиги, бу эмалш асосан 9ёшли қизларимиздан бошланиши хамда уларнинг кейинчалик бундай ёмон касалликлардан холи бўлишликлари мумкинлиги хақида йиғилганларга сўзлаб бердилар.
Талабалар томонидан тайёрланган сахна кўриниши йиғилганларда катта таъсурот қолдирди. Бунда талабаларимиз эмлашга қаршилик қилиш учун келган оналарга қандай қилиб тушунтириш ишлари олиб борилиши, натижада уларнинг салбий қарашлари ўрнини ижобий муносабат эгаллаши. Бунинг учун албатта тўғри тушунтириш ишлари олиб борилиши кераклиги уқдириб ўтилди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар. Тадбир жуда қизиқарли ўтди.