Эълон

2019 йил, 23 май куни соат 830-950 да ТТА 2-ўқув биносининг маърузалар залида тиббий-профилактика факультети 4-курс талабаларига,  1-курс магистрлари ва клиник ординаторларига «Сальмонеллёз касаллигининг  этиологияси эпидемиологияси, эпидемик жараённинг намоён бўлиши, профилактик, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкиллаштириш, клиник кечиши ва  даволаш» мавзусида интеграллашган маъруза ўтказилади. Маъруза Эпидемиология, Микробиология, вирусология ва иммунология, Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси томонидан ташкиллаштирилган.

Маърузачилар: Тошкент тиббиёт академияси эпидемиология кафедраси катта ўқитувчи Н.С.Саидкасимова, Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти, т.ф.н. Н.Т.Ёдгорова ва Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси доценти, т.ф.н Ш. Б. Рахматуллаева.

Барча ўқитувчиларни ва талабаларни  маърузага таклиф этамиз.

Саволлар тўғрисида: ТТА, эпидемиология кафедрасига мурожаат қилиш мумкин.

Тел: +998 71 2145937  +99871 2145941

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.