Кафедра мудири, т.ф.д Матназарова Г.С., доц. Абдуқаххорова М.Ф., катта ўқитувчилар: Тошбоев Б.Ю., Саидкосимова Н.С., Мустанов А.Ю. ассистентлар: Расулов Ш.М., Кенжаева М.А., Неъматова Н.Ў. хамда доцент Юлдашев А.В. ва кафедрада тахсил олаётган тиббий-педагогика факультети 502-503 гуруҳ талабалари.
Кун тартиби:
Узоқ йиллар давомида кафедра равнақига хисса қўшган нуроний устозлар ва талабалар учрашувини ташкиллаштириш .
Эпидемиология кафедраси мудири Матназарова Г.С. сўзга чиқиб йиғилганларга кафедрамизда узоқ йиллар фаолият олиб борган ва хозирги кунда нафақага чиқиб қарилик гаштини сураётган кафедрамиз ходими, доцент Абдуғаффор Вахабович Юлдашев хақида ва у кишининг кафедрада олиб борган фаолиятлари, хаёт йўллари борасида қисқача гапириб ўтдилар. Шундан сўнг сўз навбатини доцент А.В.Юлдашевга бердилар.
А.В.Юлдашев ўзининг хаёт йўли, ўқиган даврлари ва устозлари, олийгохни битиргач институтда қолиб илмий иш билан шуғулланганликлари ва номзодлик диссертациясини ёқлаганликлари хамда умрини талабаларга билим бериш учун бахш этганликлари хақида гапириб бердилар. Хозирги кундаги талабалар учун яратилган шароитларнинг нақадар беқиёслиги, ўқиш учун барча шароитларнинг мухаёлиги, маълумотларни олиш учун интернетларнинг ишлатилиб қўйилганлиги фақатгина бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланиа олиш мухимлигини таъкидлаб ўтдилар ва талабаларни яхши ўқиб, етук мутахассис бўлиб етишишларига чақирдилар. Айниқса давлатимиз рахбари Ш.М.Мирзиёевнинг сай-харакатлари билан хозирги кунда даволаш муассасаларининг замонавий асбоб-анжомлар билан жихозланаётганлиги, тиббиёт соҳасида ўтказилаётган ислохотларнинг халқимиз учун хам нақадар катта ахамият касб этиши хақида тушунчалар бериб ўтдилар. Давлатимиз томонидан қилинаётган бундай ғамхўрликларнинг, яратилган шароитларнинг энг мухими мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, мустақил Ўзбекистонимизга муносиб фарзандлар бўлиб улғайиш хар бир кишининг муқаддас бурчи эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтдилар.
Шундан кейин сўз навбати нафақада бўлсада фаолиятини давом эттираётган фахрли устоз профессор О.М.Миртазаевга берилди. У киши хам талабаларга машаққатли хаёт йўллари, ўқиш даврлари хақида гапириб бердилар. Шундай осуда кунларнинг, давлатимиз рахбирияти, мухтарам президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятларнинг қадрига етиб яхши ўқиб етук мутахассис бўлиб етишиш хар бир талабанинг муқаддас бурчи эканлиги хақида тушунтириб бердилар.
Учрашув давомида талабаларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича тўлиқ жавоб олдилар. Тадбир талабаларимизда катта таъсурот қолдирди.
Раис: т.ф.д. Матназарова Г.С.
Маъсул: кат.ўқит. Б.Ю.Тошбоев.