Лойиҳа координатори профессор А.Миртазаев сўзга чиқиб, қатнашувчиларни,. семинарнинг мақсади ва ўтказиш тартиби билан таништирдилар.
Дастур бўйича маърузалар ўқилди, дастур ва семинар қатнашчилари рўйҳати тўғрисида тўлиқ маълумот илова этилади.
Қарор қилинди: Тиббиёт олий ўқув юртлари ва тиббиёт коллежлари педагогларини, талабаларини ва курсантларини ўқитишда фойдаланиладиган намунавий ва ишчи дастурларда иммунопрофилактика бўйича назарий ва амалий машғулот соатлари кўпайтирилсин, ўқув дастурига вакциналарни ташиш, сақлаш жараёнида “Узлуксиз совуқлик занжири” ва логистика элементлари мавзуси киритилсин ва бу мавзу учун маъруза ва амалий машғулот, мустақил тайёргарлик соатлари ажратилсин.