Қозоғистон Миллий Тиббиёт Университети профессори С.Амиреев ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги  “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-3775 –сон қарори ижросини   таъминлаш юзасидан ТТА Эпидемиология кафедраси таклифига биноан           16 апрель куни Қозоғистон Миллий Тиббиёт Университети профессори  С.Амиреев Тиббий-профилактика факультети Эпидемиология кафедрасига ташриф буюрди.  Кафедрада таҳсил олаётган барча 4-курс талабалари, магистрлар. Клиник ординаторлар ва кафедра ходимлари профессор С.Амиреев томонидан тайёрлаб келинган “Вакцинация и вакцины: На непростые вопросы простые ответы” мавзусидаги маърузаларини тингладилар.  Дўстона муносабатда ўзаро савол-жавоб тариқасида ўтказилган ушбу маърузадан йиғилганлар ўзлари учун зарур бўлган муҳим маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари кейинги кунларда режага асосан яна “Крымская-Конго геморрагическая лихорадка: эпидемиология, … профилактика”, “Стандартное определение случая и алгоритмы мероприятий при ККГЛ”,  “Пути повышения чувствительности и специфичности системы эпидемиологического надзора” ва яна бир қатор  мавзуларда маърузалар ўқиб берадилар.

Маъруза жараёнидан лавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan