Тошкент тиббиёт академияси эпидемиология кафедраси мудири т.ф.д., профессор Г.С.Матназарова ва кафедра ассистенти Ш.М Расуловлар жорий йилнинг 21-22 сентябр кунлари Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар кафедрасига амалий ёрдам бериш учун бордилар.
Профессор Г.С. Матназарова 21-сентябр куни 1-2 параларда Тиббий-профилактика иши йўналишиниг 4-курс талабаларига “Тиббий таълим тизимида ва замонавий тиббиёт фанлари орасида эпидемиология фанининг тутган ўрни. Эпидемиология фанининг ривожланиш тарихи тўғрисида” маъруза олиб борди.
Тиббий-профилактика иши йўналишининг 5-курс талабаларига 3-4 параларда “Куйдирги касаллигининг эпидемиологияси ва профилактикаси” мавзусида маъруза олиб борди.
Ш.М.Расулов 21-сентябр куни 3-4 параларда Тиббий профилактика иши йўналишининг 4-курс талабаларига “Эпидемик жараён ҳақидаги таълимот, эпидемик жараён кўринишлари ва уларнинг интерпретацияси” мавзусида “Мастер-класс” ўтиб берди.
Ш.М.Расулов 21-сентябр куни 3-4 параларда Тиббий профилактика иши йўналишининг 4-курс талабаларига “Эпидемик жараён ҳақидаги таълимот, эпидемик жараён кўринишлари ва уларнинг интерпретацияси” мавзусида “Мастер-класс” ўтиб берди.
Матназорова Г.С. 22 сентябр куни 1-2 парада Касб таълими (даволаш иши) йўналишининг 4-5 курс талабаларига “Вирусли гепатитлар таснифи. А ва Е гепатитларнинг эпидемиологияси, профилактикаси ва эпидемиологик назоратини ташкиллаштириш” мавзусида маъруза ўтдилар.
Ш.М.Расулов 22 сентябр куни 1-2 парада Тиббий профилактика иши йўналишининг 4-курс 815 гуруҳ талабаларига Эпидемияга қарши чора-тадбирлар тизими” мавзусида “Мастер-класс” ўтиб берди.
22-сентябр кунининг икинчи ярмида Г.С.Матназарова эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар кафедраси ходимларига фанга ажратилган соатлар тақсимоти, маъруза ва амалий машғулотларга янги педагогик-технологияларни қўшиш, янги адабиётлардан маълумотлар олиб уларни талабаларга етказиш, мустақил таълимда кўрсатилган мавзуларни талабаларга ўз вақтида тарқатиш тўғрисида ўз фикрларини билдирди.Академия эпидемиология кафедрасидаги фан соатлари филиал кафедраси фан соатлари, Оралиқ ва Якуний назорат саволлари, Амалий кўникмалар билан бир хил бўлиши тўғрисида Г.С.Матназарова ўз фикрларини билдирди. Филиал кафедрасида эпидемиология фани бўйича 1-та катта ўқитувчи Ш.Б.Мухитдинова, 2-та ассистент А.М.Тешабоев, А.Ё.Хошимовалар 1 ставкадан ишлайди.Уларнинг илмий даража эга эмасликлари учун кафедрада шу йўналиш бўйича мустақил изланувчи ёки таянч докторантурага қабул қилиш ва 2019-2021 йиллари илмий даража олишлари тўғрисида Г.С.Матназарова ўз фикрларини билдирди.
Академия ва филиал кафедраси ўртасида доимо алоқа бўлиши, мавзулар бўйича Ўқув-услубий, услубий-қўлланмалар, фаннинг ишчи ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлашда ҳамкорлик асосида олиб бориш ва чоп эттириш тўғрисида Г.С.Матназарова кафедра ходимларига айтиб ўтди.