Хамкорлик ишлари

Тошкент давлат тиббиёт университети ёшлари халқаро майдонда.
🔖2025 йил 20 май куни Россиянинг етакчи олийгоҳларидан бири — И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университетида “Профилактик тиббиёт ва аҳоли саломатлигининг долзарб масалалари” мавзусида ёш олимларнинг халқаро анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли илмий анжуманда Тошкент тиббиёт академияси эпидемиология кафедраси 5-босқич талабалари ҳамда 1-босқич клиник ординаторлари иштирок этиб, инфекцион ва ноинфекцион касалликлар эпидемиологиясига оид долзарб мавзуларда маърузалар билан чиқиш қилдилар.
Анжуманда иштирок этган ёшлар фақат назарий билимлари билан эмас, балки илмий таҳлил, тадқиқот натижалари ва жамоат саломатлигига доир илғор ёндашувлари билан ҳам ажралиб туришди. Бу ТТАда олинаётган таълим сифати ҳамда академик муҳитнинг халқаро мезонларга мос эканини яна бир бор исботлади.

СЗГМН им И.И Мечникова. Л.П.Зуева.

Эпидемиолог Михаил Фаворов.