ҲАМКОРЛИКДАГИ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Layner» дам олиш масканида «COVID-19 ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни янада такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Семинар-тренинг АҚШнинг Ўзбекистондаги СДС ташкилоти, Халқаро меҳнат миграцияси (МОМ) ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда АҚШнинг Атланта шаҳридаги СДС ташкилотидан тренер Сэди Уорд ва СДСнинг Қозоғистондан лойиҳанинг ҳудудий координатори Гульжан Муратбаева иштирок этмоқда.
Республиканинг тиббиёт олийгоҳлари эпидемиология кафедраси ўқитувчилари, СЭО ва ЖСХ мутахассислари, Малака ошириш институтининг эпидемиология кафедраси ўқитувчилари иштирок этаётган семинар-тренингда келгусидаги фаолиятларида аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan