Маънавий ишлар

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўгърисида»ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан 10.12.2019 кун дарсимизни талабалар мадхияни куйлаш билан бошладилар.

 

Серкуёш хур улкам, элга бахт, нажод
Сен узинг дустларга юлдош, мехрибон.
Яшнагай то абад илму-фан, ижод,
Шухратинг порласин токи бор жахон!
Припев:
Олтин бу водийлар – жон Узбекистон
Аждодлар мардона рухи сенга ёр!
Улуг халк кудрати жуш урган замон,
Оламни махлиё айлаган диёр!

Багри кенг узбекнинг учмас иймони,

Эркин ёш авлодлар сенга зур канот!
Истиклол машъали, тинчлик посбони,
Халксевар, она юрт, мангу бул обод!
Припев:
Олтин бу водийлар – жон Узбекистон
Аждодлар мардона рухи сенга ёр!
Улуг халк кудрати жуш урган замон,
Оламни махлиё айлаган диёр!

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 3-январ куни “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” ги қонунни имзолади

Ушбу қонунда коррупция тушунчасига қуйидаги таъриф берилган: “Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф рафишда тақдим этиш”.

Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Оилада, мактабда, меҳнат жамоасида, маҳаллада олиб бориладиган ахлоқий тарбия, жамоатчилик фикрининг кучи, оммавий ахборот воситалари ҳамма-ҳаммаси одамларимизда Қонун бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай хатти-харакатларга нисбатан барқарор қаршиликни шакллантиришга қаратилмоғи лозим.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мурракаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун аҳолимиз ва ёшлармизни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунга ҳурматни шакллантириш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътиробор қаратишимиз лозим.